Покистонда 6 киши кондаги портлашда нобуд бўлди

Покистондаги кўмир конида метан гази портлаши оқибатида 6 кончи ўлди, 45 нафари кон ичида қолиб кетди.

Қутқарувчилар кончиларни қутқаришга уринаётган кезда метан гази уларнинг ҳаракатларини ҳам фалажлади.

Балужистон вилоятидаги бу кон хавфли аҳволга келгани ҳақида икки ҳафта муқаддам хабар берилган эди. Аммо, маҳаллий расмийларга кўра, хабар инобатга олинмаган.