Яманда намойишчилар ҳужумга учради

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ҳукумат намойишчиларни ўққа тутганидан ғазабланган яманликлар яна мингларга бирлашиб, шанба ва якшанба кунлари ҳам намойишларини давом эттирди. Президент воқеаларнинг бундай ривожи ортидан якшанба куни ҳукуматни тарқатиб юборди. Аммо, айрим манбаларда бунга баъзи вазирларнинг тинч аҳоли ўлдирилганига қарши истеъфо беришга ҳозирлик кўраётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.