Қаддафий ҳаво кучлари йўқ қилинди

Ливия ҳаво ҳудудларини назорат қилаётган Британия учқичлари қўмондони Муаммар Қаддафий режимига қарашли ҳаво кучлари "жанговар куч сифатида йўқ қилингани"ни маълум қилди.

Баъзи хабарларга кўра, Қаддафий танклари ҳамон ҳарбий амалиётларда қатнашмоқда ва Мисрата шаҳридаги касалхонани ўққа тутмоқда.

Мисрата аҳолиси танклар ва оғир артиллерия ёрдамида "қатлиом" амалга оширилаётгани, уйлар вайрон қилинаётгани ва снайперлар одамларни нишонга олаётганини айтмоқда.

Мухолифат вакилларига кўра, Мисратада сўнги соатлар ичида 16 киши ўлдирилган¸ яна олти киши Зинтан шаҳарчасида ҳалок бўлган.

Айни пайтда НАТОга аъзо 28 давлат вакиллари Брюсселда тўпланиб, ҳарбий алъянснинг БМТ мандати бўйича Ливия ҳаво ҳудудларида парвозларни тақиқлаш миссиясини амалга ошириш учун қўшимча чораларни муҳокама қилди.