Афғонистонда НАТОнинг икки аскари нобуд бўлди

НАТО кучлари Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлганини билдирди.

Халқаро коалиция кучлари чоршанба куни ўлган ҳарбийлар қайси давлат фуқаролари экани ва ҳужум тафсилотлари ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

Бу билан март ойида Афғонистонда ҳалок бўлган коалиция ҳарбийлари сони 23 кишига етди.