Японияда нурланган сабзовотлар аниқланди

Япония пойтахти Токиода радиоактив цезийдан нурланган сабзовотлар аниқлангани айтилмоқда.

Япониянинг "Киодо" ахборот агентлигига кўра, сабзовотларда радиация миқдори меъёридан анча юқори бўлган.

Токио водопровод сувида ҳам радиация миқдори ошгани қайд этилмоқда.

Кучли зилзила оқибатида шикастланган Фукусима атом электр станциясида чоршанба куни уч нафар мухандис нурланиш оқибатида касалхонага ётқизилгани билдирилган эди.

Улар атом станцияси реактори совутиш тизимини тиклаш амалиётида қатнашаётган эди.

Айни пайтда япониялик инженерлар плутонийда ишлайдиган учинчи реакторнинг совутиш тизимни таъмирлаш уринишларини давом эттирмоқда.