Чеченистонда қуролли тўқнашув рўй берди

Россия расмийлари Чеченистонда рўй берган жангда ҳукумат махсус кучларининг бир зобити ва икки жанггари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Чечнистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Магомед Дениев тахминан 10 нафар жанггари билан тўқнашув душанба куни кечқурун республиканинг тоғли минтақаларида рўй берганини баён қилди.

Унинг сўзларига кўра, жангда махсус кучларнинг яна икки зобити жароҳатланган.

Чеченистондаги иккита урушдан кейин қуролли тўқнашувлар кўлами пасайган бўлса-да, жанггарилар Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида ҳужумларни амалга ошириб туради.