Нефт арзонлади

Нефт нархи саккиз фоиздан ошиқроққа арзонлаб, бир баррели 100 АҚШ долларидан пастроққа тушди. Бунга глобал иқтисодий бўҳроннинг чекинаётгани шубҳа остига олинган маълумотларнинг эълон қилиниши сабаб бўлди.

Пайшанба куни Нью Йорк биржасида нефт нархи 9,44 АҚШ долларига арзонлаб, бир баррели 99,80 АҚШ долларидан сотилди. Бу билан жорий ҳафтада нефт нархининг тушиши 12 фоиз ёки ҳар бир баррел учун 14 долларни ташкил қилди.

АҚШ Меҳнат бошқармаси ишсизлик имтиёзларини олиш учун берилаётган аризалар сони ошаётганини эълон қилгани иқтисодий усишга оид янги хавотирларга сабаб бўлди. Бу маълумотлар истеъмолчилар энергия воситалари, озиқ-овқат ва бошқа товарларни ҳарид қилишни камайтираётганига оид хавотирларни ҳам келтириб чиқарди.