Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий машқларни бошлади

Хитой ҳамда Марказий Осиёнинг икки давлати Шинжонда террорчилик ва айирмачиликка қарши ҳарбий машқларни бошлашди.

Хитойнинг расмий Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат шарқида ўтказилаётган ҳарбий машқларда Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари қатнашмоқда.

Хитой Марказий Осиё мамлакатлари билан террорчилик ва айирмачиликка қарши курашиш учун ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга интилиб келади.

2006 йилда Хитой Қозоғистон билан ҳам шундай ҳарбий амалиётларни ўтказган эди.