АҚШ: Бин Ладин Покистонда фаолият юритган

Усама бин Ладин террор гуруҳи фаолиятини Покистондаги қароргоҳидан туриб бошқаргани айтилмоқда.

Америка махсус хизматлари томонидан қўлга киритилган архив ҳужжатларда Усаманинг Абботободдаги уйи ҳарбий бошқарув маркази бўлгани кўрсатилган.

АҚШ ҳарбийлари шу манзилдан туриб Ал-Қоиданинг стратегик амалиётлари бошқарилганини айтмоқдалар.

Бунга қадар АҚШ Мудофаа вазирлиги бин Ладин архивидан олинган илк бешта видеоёзувни жамоатчиликка ошкор қилди. Бу ёзувлар орасида бин Ладиннинг террорчи ва ўз сафдошларига мурожаатлари бор.

АҚШ махсус хизматлари бин Ладин уйидан олинган архивда жуда қимматли маълумотлар борлигини айтмоқдалар.

Усама бин Ладин 1 май куни АҚШ ҳарбийлари амалиёти чоғида Покистоннинг Абботобод шаҳарчасида отиб ўлдирилгани айтилган.