Мисрда диний низода айбланган 190 киши судланади

Шанба оқшом Қоҳирадаги йирик насронийлар черковида яна тўқнашув бўлди ва сўнгги хабарларга кўра, 9 киши қурбон бўлган, 100 га яқин одам жароҳатланган.

Қонли тўқнашувлар боис Миср Бош вазири Форс кўрфазига сафарини қолдирди.

Тўқнашув бир гуруҳ салафий мусулмон черковга бостириб кириб, черков жамоасидаги бир аёлни беришни талаб қилганидан сўнг бошланиб кетгани айтилмоқда.

Мусулмонлар бу аёл исломни қабул қилган ва уни зўрлик билан черковда сақлашмоқда, демоқда.

Мусулмонга турмушга чиққани айтилган бу аёл ҳақидаги хабарлар ҳозирча тасдиғини топгани йўқ.