Албанияда маҳаллий ҳокимият органларига сайлов бормоқда

Албанияда икки йиллик сиёсий инқирозга барҳам бериши кутилаётган маҳаллий ҳокимият органларига сайлов бормоқда.

Сайлов арафасида ҳам мамлакатда бомба ўрнатилган автомобил портлатилди. Бунга қадар эса номзодлар ўртасида отишма, пичоқлашув ва муштлашувлар содир бўлгани кузатилган.

Шу боис мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва овоз бериш учаскалари полициянинг кучли назорати остида қўриқланмоқда.

Сайловни 2 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий кузатувчилар кузатмоқда.

Мухолифат вакиллари 2009 йилдаги парламент сайлови натижаларини қабул қилмагани боис мамлакатдаги сиёсий жараёнлар боши берк кўчага кириб қолган эди.