Сурияда ҳукумат бир неча шаҳарга танк солди

Сурияда ҳукумат қўшинлари Хомс шаҳридаги учта туман ва мамлакат жанубидаги бир неча шаҳарчаларга танклар билан бостириб кирди.

Бу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлардан бири берган маълумотга кўра, камида бир одам — 12 ёшли бола ўлган.

Хомс шаҳридаги ҳуқуқ фаолларидан бири Рейтер агентлигига қурбонлар сони кўп бўлиши мумкинлиги, аммо, бу маълумотларни воқеа жойига бориб аниқлаш имкони бўлмаётганини айтган.

Айни пайтда Сурия ҳукумати ўтган тунда амалга оширгани ҳарбий юришлар чоғида 11 аскар ва бир полициячи “қуролли жиноий гуруҳ” томонидан ўлдирилганини айтмоқда.

Жума куни Хомс шаҳрида намоздан чиққан аҳоли намойиши чоғида 15 киши ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилган эди.

Суриянинг Баниас ва Дараа шаҳарларида ҳам ҳарбийлар юриши давом этаётгани айтилмоқда.