Туркияда қашшоқ давлатлар анжумани иш бошлади

Дунëнинг 48 мамлакати раҳбарлари Туркияда истиқболдаги 10 йил учун тараққиëт йўлини муҳокама қилишади.

Анжуманда донор давлатлар вакиллари, хусусан, Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозу иштирок қилмоқда.

Анжуманга раислик қилаëтган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун якшанба куни Истанбулда Афғонистон президенти Ҳамид Қарзай билан учрашди.

Анжуманда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.