Мисратада исёнчи ва ҳукумат қўшинлари ўртасида яна отишма бўлди

Ливиянинг Мисрата шаҳридаги аэропорт яқинида исёнчи кучлар ва Муаммар Қаддафий тарафдорлари ўртасида кучли отишмалар бўлгани хабар қилинмоқда.

Исёнчи кучлар матбуот вакили НАТО ҳарбийларини Мисрата шаҳри ташқарисида Қаддафийчи ҳарбийлар устидан бораётган ҳаво ҳужумлари кўламини кенгайтиришга чақирди.

Айни пайтда НАТО қўшинлари ҳукумат кучларининг Триполи жануби-ғарбидаги шаҳарчада сақланган қурол-яроғ омборини ўққа тутгани айтилмоқда.

Шунингдек, Al-Jazeera телевидениеси ўз манбаларига таяниб, исёнчилар Мисратадан 25 километр олисда бўлган Зориқ қишлоғини эгаллагани ҳақидаги хабарни тарқатди.

Аммо, бу борада ҳозирча қўшимча тафсилотлар ойдинлашгани йўқ.