Сурияда 300 маҳбус озод қилинди

Сурия расмийлари аксилҳукумат намойишларида қатнашгани учун Баниëс шаҳрида қамоққа олинган 300 маҳбусни озод қилишга фармойиш берди.

Бу маълумотни тарқатган Суриядаги халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларига кўра, Баниëс шаҳрида телефон алоқаси ишга тушган¸ сув ва электр таъминоти қайта йўлга қўйилган.

Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ фаоллари Сурия мунтазам армияси танклари Баниëсдан ҳануз кетмаганини ҳам маълум қилди.

Баниëс қамоқхонасида 200 га яқин мухолифат фаоллари қолаëтгани айтилмоқда.