Афғонистонда арман қўшини сони оширилади

Арманистон парламенти Афғонистонда НАТО етакчилигидаги коалиция сафларида хизмат қилаётган арман қўшинлари сонини уч баробарга кўпайтириш қарорини маъқуллади.

Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари сафларидаги арман аскарлари сони 45 кишидан 130 нафарга оширилди ва уларнинг мандати 2012 йилнинг охирига қадар узайтирилди.

Арман ҳарбийлари немис қўмондонлиги остида 2010 йилнинг январидан бери Қундуз яқинидаги аэрпортни қўриқлайди.

Арманистон Мудофаа вазири Серан Оҳанян қўшинлар сонининг оширилиши НАТО, Европа Иттифоқи, Қўшма Штатлар ва Германия билан “алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшади”, дея таъкидлади.