Чеченистоннинг "Қодиров" стадионида Қодиров тўп тепди

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида Аҳмад Қодиров номли спорт мажмуаси очилиш тантасида машҳур футбол юлдузи Диего Марадона билан Чеченистоннинг кремлпараст раҳбари Рамзан Қодиров бир-бирларига қарши тўп суришди.

Грознийнинг “Кавказ” командаси “Дунë терма командаси”ни бешу икки ҳисобида ютди.

Иккита голни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров урди.

Футбол ўйинида Россиянинг шимолий Кавказ федерал округидаги мухтор вакили Александр Хлопонин ҳам қатнашди.

Чпршанба куни тантанали равишда очилган стадион 30 минг кишига мўлжалланган. Очилиш тантаналарида Тото Кутуньо, Аль Бано и Рамина Пауэр, Си Сикаби каби эстрада юлдузлари қўшиқлар айтишди.