Ливиялик исёнчилар Вашингтон расмийлари билан учрашади

Британия Бош вазири Жеймс Камерон ва Ливия Миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил.

Ливиялик исёнчилар вакиллари бугун Вашингтонда Оқ уй маъмурияти расмийлари билан учрашади.

Улар Муаммар Қаддафий режимига қарши курашда АҚШдан молиявий мадад истамоқда.

Кеча Ливия Миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил Лондонда Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан учрашган ва Британия ваъда қилган ёрдамлар масаласини муҳокама этган эди.

Камерон исёнчиларга Лондонда ўзларининг доимий ваколатхонасини очишни таклиф қилди.