ЕИ Португалия ҳукуматига молиявий ёрдам ваъда қилди

Европа Иттифоқи молия вазирлари бюджет муаммосига дуч келган Португалия ҳукуматига 78 миллиард евро миқдорида қарз бериш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар.

Брюсселда эълон қилинган баёнотда Португалияга ваъда қилинган маблағнинг учдан бир қисми евро зонасига аъзо бўлмаган давлатлар томонидан, учдан бир қисми Европа Иттифоқининг бюджети ҳисобидан ва 26 миллиард евро эса Халқаро валюта жамғармаси томонидан берилиши маълум қилинган.

Молиявий ёрдам эвазига Португалия ҳукумати 2010 йилда 9,1 фоизни ташкил қилган бюджет камомадини 2013 йилга қадар Европа Иттифоқи қабул қилган уч фоизгача камайтириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.