Афғонистонда НАТОнинг тўрт аскари ҳалок бўлди

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар 16 май куни Афғонистон жанубида содир этилган портлаш оқибатида тўрт ҳарбий нобуд бўлганини билдирди.

НАТО расмийлари ҳужум тафсилоти ва ҳалок бўлганлар қайси давлат фуқаролари экани тўғрисида маълумот тарқатмади.

Бироқ ўз исмини айтмасликни сўраган АҚШ расмийси нобуд бўлганларнинг ҳаммаси америкалик аскарлар эканини маълум қилди.

Бу билан май ойида Афғонистонда нобуд бўлган НАТО ҳарбийлари сони 16 кишига, йил бошидан бери нобуд бўлган ҳарбийлар сони 167 кишига етди.