Google ҳалок бўлган журналистлар саҳифасини очди

Google каcбий фаолияти учун ўлдирилган журналистларга бағишлаб, YouTube порталида махсус онлайн саҳифа очди.

Вашингтондаги Newseum билан ҳаморликда очилган саҳифага ҳалок бўлган журналистлар ҳақида маълумотлар ва видеолавҳалар жойланган.

Вашингтондаги Newseum журналистлар мемориалида дунёнинг турли бурчакларида журналистик бурчини бажараётган пайтда ҳалок бўлган, шунингдек ўз журналистик фаолияти учун ўлдирилган 1800 журналист ва фотомухбирлар исмлари сақланади.

Улар орасида қирғизистонлик журанлист Алишер Соипов исми ҳам бор. 26 ёшли Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрь куни кечқурун Ўш шаҳрида отиб ўлдирилган эди.

Қирғизистон фуқароси ва этник ўзбек бўлган Алишер Соипов қўшни - Ўзбекистон режимининг жиддий танқидчиларидан бири эди.