Муборакнинг рафиқаси гаров пули эвазига озод қилинди

Ҳокимиятдан ағдарилган Миср президенти Ҳусни Муборакнинг рафиқаси Сюзанна Муборак гаров пули эвазига ҳибсдан озод этилди.

Муборак хоним бор маблағи ва мулкини давлатга топширишга рози бўлган. Хабарларга кўра, Сюзанна Муборак бисотидаги 4 миллион долларлик маблағни давлат ҳазнасига топширган.

Мубораклар оиласига тегишли бўлган мол-мулк ўнлаб миллиард АҚШ долларини ташкил қилиши айтилади.

Жорий йил 11 феврал куни Ҳусни Муборакни истеъфога чиқишга мажбур қилган намойишлар ташкилотчиларининг асосий талабларидан бири Мисрнинг собиқ раҳбари оиласини жавобгарликка тортишдан иборат эди.