НАТО Ливия иддаосини рад қилди

НАТО Ливия кучлари Мисрата яқинида НАТО ҳарбий кемасига зарба берганини инкор қилди.

НАТО Ливия давлат телевидениеси берган хабар “сохта” эканини таъкидлади.

Ундан олдин исёнчилар назоратидаги Мисрата шаҳрида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва исёнчилар ўртасида рўй берган отишмада камида етти киши нобуд бўлди.

Айни пайтда Тунис хавфсизлик хизматидаги манба Ливия Миллий нефт корпорацияси раҳбари Шокри Ғанем Тунисга қочиб ўтганини билдирди.

17 май куни Москвада Қаддафий вакиллари Россия расмийлари билан учрашди.

Москва Триполини тинч аҳолига нисбатан куч қўллашни тўхтатишга, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини тўла бажаришга ва шаҳарлардан ҳарбий қисмларни олиб чиқишга чақирди.