Бугун Медведев "йирик" матбуот анжумани ўтказади

18 май куни Россия Президенти Дмитрий Медведев Москва вилоятидаги "Сколково" марказида матбуот анжумани ўтказади.

Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимаковага кўра, Медведев дастлаб журналистлар саволларига жавоб беради, кейин Интернет орқали тахминан 30 та саволга жавоб бериши режалаштирилган.

Матбуот анжуманида қатнашиш учун 800 дан зиёд журналист аккредитация қилинган.

Айни тадбир Россиянинг теле ва радио каналлари орқали тўғридан-тўғри ёритилади.

Бу Дмитрий Медведовнинг президентлик курсига ўтирганидан буён ўтказаётган илк катта матбуот анжумани.

Владимир Путин президентлик пайтида бу каби матбуот анжуманларини ҳар йили ўтказиб келган эди.

Ушбу анжуманда кейинги йилги президентлик сайлови билан боғлиқ янгиликлар айтилиши кутилмоқда.

Дмитрий Медведев билан Владимир Путин кейинги йилги сайловда иккаласидан бири албатта сайловга ўз номзодини қўйиши ҳақида маълум қилишган.

Бу ким эканлиги бугун маълум бўлиши мумкин.