Сурия ҳукуматига босим кучаймоқда

Демократия тарафдорлари уюштираётган намойишларни бостиришни тўхтатиш борасида Сурияга босим кучаймоқда.

Хабарларга кўра, намойишларчига қарши куч қўлланилгани оқибатида 700 га яқин одам нобуд бўлган.

Сурияда инсон ҳуқуқлари оёқости қилингани боис Вашингтон президент Башар ал-Ассадга қарши биринчи марта санкциялар жорий қилди.

Европа дипломатларига кўра, Европа Иттифоқи келаси ҳафтада Сурияга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиши ва у президент ал-Ассадга ҳам тааллуқли бўлиши кутилмоқда.

Швейцария Суриянинг 13 нафар юқори лавозимли расмийсига виза бериш таъқиқланишини, Швейцария банкларидаги уларга тегишли ҳисоб рақамлари музлатилишини, бироқ бу президент ал-Ассадга тегишли бўлмаслигини маълум қилди.

ЕИ ўтган ҳафта Сурияга қарши санкциялар жорий қилган эди.