Туркияда уч киши зилзила қурбони бўлди

Туркияда Рихтер ўлчови бўйича 5,9 балли зилзила рўй берди.

Маҳаллий расмийларга кўра, пайшанба куни кечқурун Симав шаҳрида рўй берган ер силкиниши оқибатида камида уч одам нобуд бўлган, юз нафари жароҳат олган.

Қизил Ярим Ой жамияти хабарига кўра, Симав шаҳридаги бир неча бино ва бир масжид қулаган.

Зилзила оқибатида шаҳарнинг аксар қисмида электр таъминоти тўхтаб қолгани ва телефон кабеллари узилгани айтилмоқда.