Сурияда намойишлар давом этаяпти

Бугун жума намозидан кейин Суриянинг бир нечта шаҳарида демократия тарафдорлари янги норозилик намойишларига чиқдилар.

Гувоҳларга кўра, Банияс шаҳрида хавфсизлик кучлари кўп минг сонли намойишчиларни тарқатиш учун уларга қарата ўт очган.

Намойишлар Сурия пойтахти Дамашқ, Ҳомс ва бошқа шаҳарларда ўтказилган.

Сурияликлар президент Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

Бугунги намойишлар пайти камида 3 киши ўлгани айтилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, шу пайтгача ўтказилган намойишлар чоғида ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган намойишчилар сони, 850 дан ошган.