Ўндан ортиқ ироқлик худкуш ҳужум қурбони бўлди

Ироқ расмийлари Бағдод минтақасида амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 13 киши нобуд бўлгани, ўнлаб одам яраланганини маълум қилди.

Бағдоддан 20 километр шимолда жойлашган Тажи шаҳарчасида худкуш шахс ўзини портлатгани натижасида етти киши - асосан полиция ходимлари ҳалок бўлди.

Якшанба куни эрталаб Бағдод шаҳрининг шарқий қисмидаги мавзеда йўл четига ўрнатилган бомбалар портлагани натижасида камида олти киши ўлди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

19 май куни Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида содир этилган портлашда 27 киши нобуд бўлган эди.