Обама Исроилни яна 1967 йилги чегарага қайтишга чақирди

АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни Яқин Шарқ тинчлик музокараларини 1967 йилги чегаралардан келиб чиқиб қайта бошлашга яна бир бор чақирди.

Вашингтонда АҚШ-Исроил ижтимоий алоқалар қўмитаси (AIPAC) вакиллари олдида қилган чиқиши чоғида АҚШ президенти Исроилнинг 1967 йилги чегаралари ҳисобга олинган ҳамда Исроил билан Фаластин ўртасида ҳудудлар айирбошланган ҳолда Фаластин давлати тузилиши тарафдори эканлигини билдирди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Барак Обама билан Вашингтонда жума куни ўтказган учрашувидан сўнг АҚШ президентининг 1967 йилги чегараларларга қайтиш тўғрисидаги чақириқларини рад этди.

Барак Обама якшанба кунги чиқишида унинг позицияси “бузиб талқин этилгани” ва унинг ҳудудларни айирбошлаш тўғрисидаги чақириқлари инкор этилганини айтиб ўтди.