НАТО Триполига ҳаводан зарбалар берди

Ливия ҳукумати расмий вакили Мусса Иброҳимга кўра, НАТО ҳарбий учоқларидан берилган зарбалар оқибатида камида 3 киши ўлган, 150 киши яраланган.

НАТО ҳарбий учоқлари бугун Ливия пойтахти Триполига камида йигирма марта зарба берди.

Вазиятни кузатиб турганларнинг айтишича, бугунги ҳужумлар Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий режимига қарши халқаро амалиётлар бошланганидан буён амалга оширилган энг кучли ҳужумдир.
Хабарларга қараганда, ҳаво зарбалари Муаммар Қаддафий қароргоҳига берилган.

Бугунги ҳужумлар арафасида Франция ўз ҳарбий вертолётларини Ливияга юбражагини эълон қилди.

НАТО Ливияда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ливия тинч аҳолисини ҳимоя қилиш тўғрисидаги резолюциясига биноан амалиётлар ўтказмоқда.