Грузия мухолифати бугун ҳам кўчага чиқади

Грузия мухолифати бугун –мамлакат мустақиллиги кунида оммавий норозилик митинги ўтказмоқчи.

Мухолифат етакчиларидан бири Нино Буржанадзенинг айтишича, митинг унда иштирок этиш ниятидан собиқ мудофаа вазири Ираклий Окруашвили қайтганига қарамай ўтказилади.

Буржанадзе қочқинлик мақоми билан Францияда яшаётган Окруашвилини қўрқоқликда айблади. Собиқ мудофаа вазири чоршанбага режалаштирилган норозилик митингида иштирок этажаги тўғрисида баёнот берган эди, лекин кеча ниятидан қайтганини маълум қилди.

Президент Михаил Саакашвилининг истеъфоси талаб қилинаётган норозилик акциялари Грузияда 21 майдан бери давом этмоқда.