ТВ гуноҳи учун томошабинларидан узр сўради

Сербия давлат телерадиокомпанияси 1990-йилларда, Слободан Милошевич даврида пропагандистик кўрсатувлар намойиш қилгани учун ўз томошабинларидан расман узр сўради.

Компания ўз узрномасида Болқон уруши давомида серб телевидениеси кўп ҳолларда миллатчиликни тарғиб қилувчи қурол бўлиб хизмат қилганини тан олган ва бунинг учун ҳам Сербия фуқароларидан, ҳамда қўшни мамлакатлар фуқароларидан кечирим сўраган.

Сербия телевидениесининг янги раҳбарияти бундан буён ўз фаолиятида қонунгагина риоя қилишга, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда озчиликлар ҳуқуқларини диққат марказида тутишга ваъда берган.