Кристин Лагард ХВЖ раҳбарлигига ўз номзодини қўйди

Кристин Лагард.

Франция Молия вазири Кристин Лагард Доминик Стросс-Каннинг ўрнига Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйди.

Бу ҳақда Кристин Лагард бугун Париждаги матбуот анжуманида эълон қилди.

ХВЖ раҳбарлигига Кристин Лагард номзодини ЕИ ва АҚШ қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой (BRIC) Халқаро валюта жамғармасига фақат Европа вакиллари раҳбарлик қилаётганини танқид қилиб келмоқда.

ХВЖ собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан 20 майдан бошлаб уй қамоғида.

Меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганликда айбланаëтган Стросс-Кан устидан маҳкама жараëнининг 6 июн куни бошланиши кутилмоқда.