Сурияни қораловчи БМТ резолюцияси лойиҳаси тайёр

Европа давлатларининг БМТдаги вакиллари норозилик намойишларини куч билан бостиргани учун Сурия ҳукуматини қораловчи резолюция лойиҳаси тайёрлади.

Хабарларга қараганда, Буюк Британия, Франция, Германия ва Португалия дипломатлари резолюция лойиҳаси матнини БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлат вакилларига тарқатиб берган.

Ўтган ҳафтада АҚШ ва Европа мамлакатлари Хавфсизлик Кенгашининг Сурия ҳукуматини қораловчи баёнотини чиқаришга эришишга уринди.

Бироқ Россия бундай баёнот чиқарилишига қаршилик билдирди, Хитой ва Ҳиндистон эса, президент Башар Асад қўллаган репрессив чораларни қораламаган ҳолда бўҳронни бартараф этишнинг тинч йўлларини излашга чақирди.