Афғонистонда портлашдан 10 киши нобуд бўлди

Афғонистон жанубида юз берган портлашдан халқаро кучларнинг 8 ҳарбийси ва Афғонистон полициясининг икки ходими ҳалок бўлди.

Хабарларга қараганда, ҳарбийлардан 7 нафари АҚШ аскаридир.

Портлаш Қандахор вилоятининг Покистон билан чегараси яқинидаги тоғли ҳудудда содир бўлган.

НАТО ҳарбийлари ўзлари назорат қилиб турган ҳудудда Афғонистон толиблари ўрнатган минага учраган.
Бу ҳақда толиблар баёнот берди.