Серб президенти Ҳажични ҳам тутиб беришни ваъда қилди

Сербия президенти Борис Тадич уруш жиноятларида гумонланаётган Горан Ҳажичнинг ҳам қўлга туширилишини ваъда қилди.

Жаноб Тадич Ассошиэйтед Пресс мухбири билан суҳбатда Сербия олган халқаро амжбуриятларни бажаришда собит экани ва яқин ойлар, балки ҳафталар ичида Ҳажич қўлга олинишини айтди.

Хорватиялик серб генерали Хажич Ҳаагадаги БМТ трибунали томонидан Болқон уруши даврида юзлаб хорватларнинг ўлдирилишида ҳамда 1991-1995 йилларда 28 минг хорватнинг мажбурий депортация қилинишида айбланади.