Россия Европадан сабзавот импортини тўхтатди

Россия Германия ва Испаниядан сабзовот импорт қилишни вақтинча тақиқлади.

Германияда бодринг ва помидор таркибида E-coli бактерияси аниқланган ва бундай сабзавотларни истеъмол қилган мингдан зиёд одам ошқозон-ичак хасталигига мубтало бўлган, 11 одам ҳаётдан кўз юмган эди.

Шунингдек, Швеция, Дания, Британия, Австрия ва Ҳолландияда ҳам одамлар помидор ва бодрингдан E-coli бактериясини юқтирганлар.

Россия ҳукумати Европада вазият яхшилангунга қадар сабзавот импортига тақиқ кучда қолишини билдирди.