Бугун жаҳон бўйлаб чекишга қарши кураш кунида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кашандаликнинг ёмон оқибатлари ҳақида одамларни огоҳлантирди.
- Ташкилот 1988 йилда 31 майни Чекишга қарши халқаро кураш куни, деб эълон қилган эди.
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили олти миллион одам кашандалик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
- Бугунги сана муносабати билан ташкилот дунё бўйлаб чекишга қарши акциялар ўтказиш ниятида.
- Ўзбекистонда ҳам охирги йилларда чекишга қарши кампаниялар ўтказилаётганлигини кўриш мумкин, лекин бу давлатда ҳам чекувчилар сони ҳануз юқори.