"Сотка"дан эҳтиёт бўлинг!

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти уяли телефонлар мия саратони касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

"Мия саратони, мияга қон қуйилиши каби хасталиклар манбаи уяли телефонлар бўлиши эҳтимолини назардан қочирмаслик керак", дейилади ташкилот олиб борган тадқиқот ҳулосасида.

Мутахассисларга кўра, уяли телефонлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш мияда ўсманинг икки тури - глиома ва менингиомаларнинг ривожланиш хавфини ошираркан.

Лекин, олимларга кўра, чўнтак телефонларининг таъсири борасида ҳали кўп нарсалар номаълум ва телефонларнинг инсон саломатлигига зарари ҳақида тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун ҳали кўпроқ тадқиқот олиб бориш керак бўлади.