Сурияда 41 нафар тинч фуқаро ўлдирилди

Суриялик ҳуқуқ фаоли Рязан Заитунаниниг маълум қилишича, 31 май куни Растан шаҳрида ўтказилган ҳарбий амалиётда 41 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилган. Улар орасида тўрт ёшли қизалоқ ҳам бўлган.

Ҳарбий амалиёт ҳукуматга қарши намойишларни бостириш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, март ойи ўрталарида бошланган намойишлардан шу кунга қадар мингдан зиёд одам ўлдирилган, ўн мингдан ортиқ одам ҳибс этилган.

Кеча Сурия Президенти Башар ал-Ассад сиёсий маҳбуслар, жумладан, қамоқдаги “мусулмон биродарлар”ни авф этиш ҳақида қарор чиқарди.

АҚШ ал-Ассаднинг бу қарорини Сурияда талаб қилинаётган ислоҳотлар учун катта аҳамиятга эга эмас дея баҳолади.