Литва ташқи ишлар вазири Туркманистонга сафар қилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Литва ташқи ишлар вазири Аудронис Азбулис Туркманистонга сафари давомида Ашхобод расмийларини мамлакатда ноҳукумат ташкилотларини рўйхатга олишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди.

Азбулис ўз чиқишида фуқаролик жамиятисиз Туркманистонда демократия ўрнатиш имконсиз эканини қайд этди.

Марказий Осиёдаги энг авторитар деб кўриладиган Туркманистонда биронта мустақил фаолият юритувчи ноҳукумат ташкилоти рўйхатга олинмаган.

Литва ташқи ишлар вазири Азбулис Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадовга қўшни Афғонистонда барқарорликни таклаш йўлида олиб бораётган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Туркманистон Афғонистоннинг шимолий минтақаларини электр ва газ билан таъминлаб келади.