Покистонда Ал-Қоида раҳбарларидан бири ўлдирилгани айтилмоқда

АҚШнинг учувчисиз "MQ-1 Predator" русумидаги учқичи

Покистон разведка хизмати расмийси АҚШнинг ердан бошқариладиган учқичи жума куни Жанубий Вазиристон вилоятини бомбардимон қилгани оқибатида Ал-Қоиданинг юқори лавозимли лидери Илёс Кашмирий ўлгани айтди.

Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади. АҚШ расмийлари воқеани шарҳламади.

Кашмирий Покистон жанубидаги Ғва Хва минтақасининг жанггариларга тегишли бўлгани айтилаётган бинога ҳужум пайтида ўлган.

47 яшар Кашмирий Покистонда қидирилаётган беш нафар жанггари лидерлардан бири.

2009 йилда Кашмирий ўлдирилгани тўғрисида нотўғри хабар тарқалган.

Илёс Кашмирий Ғарб ва Покистон ҳудудида хавфсизлик кучларига қарши амалга оширилган ҳужумларни режалаганликда айбланган.

Ҳиндистон расмийлари Илёс Кашмирийни 2008 йилда 160дан ортиқ одам қурбон бўлган Мумбай шаҳридаги ҳужумга алоқадорликда айблаган.