ЕИ вазирлари E.Coli оқибатларини муҳокама қилмоқда

Бугун Люксембургда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қишлоқ ҳўжалик вазирлари фавқулодда кенгаши бошланди.

Кенгаш Европани қамраган ва ўнлаб кишилар ўлимига сабаб бўлган, ошқозон касаллиги ҳуружини келтириб чиқарган E.Coli бактерияси оқибатларини муҳокама қилмоқда.

Кенгашда касаллик тарқалиши боис бодрингларини сота олмай касод бўлган деҳқонларга ëрдам бериш масаласи ҳам кўрилмоқда.

Бактерия тарқалиши оқибатида кўрилган зарар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бироқ Испанияда етиштирилган бодрингдан бактерия топилгани тўғрисидаги нотўғри хабар сабабли испаниялик фермерлар бир неча юз миллион евро зарар кўрилганини таъкидламоқдалар.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш Европа маркази маълумотига кўра, E.coli бактерияси икки минг кишига юққан, улардан 22 нафари нобуд бўлган.

Ўлим ҳолатининг 21 таси Германияда қайд қилинган.