БМТ котиби Бан Ки Мун иккинчи муддатга қолмоқчи

БМТ бош котиби Бан Ки Мун ўз лавозимида яна беш йил қолиш истагини билдирди.

- Бугун эрталаб мен БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларга мактуб жўнатиб¸ менинг камтарин номзодимни БМТ бош котиблигининг навбатдаги муддати учун кўриб чиқишларини сўрадим. Бундай эзгу ташкилотга раҳбарлик қилиш мен учун шараф. Агар БМТга аъзо давлатлар менинг номзодимни қўллашса, мен яна бир муддат бу лавозимда ишлашдан мамнун бўлган бўлар эдим, - деди Бан Ки Мун душанба куни.

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Бан Ки Мун БМТ Бош котиби лавозимида 2007 йил январидан бериш фаолият кўрсатмоқда. Унинг лавозим муддати 31 декабр куни тугайди.

Бан Ки Муннинг иккинчи муддатга қолиши Франция ва Хитой тарафидан маъқуллангани айтилмоқда.