ЕИ вазирлари E. coli бактерияси тарқалиши оқибатларини муҳокама қилади

Бугун Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалиги вазирлари фавқулодда мажлисида E. coli бактерияси тарқалишининг мева ва сабзавот етиштириш соҳасига таъсири муҳокама қилинади.

E. coli бактерияси тарқалиши натижасида ҳозирга қадар Европа бўйлаб жами 22 киши ўлди, буларнинг аксарияти Германияга тўғри келмоқда.

Люксембургда бўладиган йиғилишда фермерлар ва мева-сабзавот саноати соҳасига моддий ёрдам кўрсатиш масаласининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ҳозирга қадар Россия Европа Иттифоқидан келадиган сабзавот маҳсулотларига тақиқ жорий қилган.

Бундан ташқари Испания, Нидерландия, Германия ва Белгия каби давлатларда маҳсулотларнинг туриб қолиши катта зарар келтирди.