В.Пономарёв: Баҳром Ҳамроевга ҳужум безорилик эмас

Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли, Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази ходими Баҳром Ҳамроев 6 июн куни Москвадаги уйи йўлагида калтаклаб кетилди.

Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган Бахром Ҳамроев уни калтаклаганлар унга номаълум шахслар эканини айтди.

Бу ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг “безорилик” банди бўйича иш очилди.

Аммо, ҳуқуқ фаолининг муқаддам ҳам калтакланганини эслаётган россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жумладан, “Мемориал” ташкилоти етакчиси Виталий Пономорев бу ҳужумнинг уюштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Баҳром Ҳамроев биринчи бор ўтган йили декабр ойида ҳам уйи яқинида номаълум кимсалар тарафидан калтакланган ва бу иш бўйича ҳануз ҳеч ким жазога тортилмаган.