Суриянинг Франциядаги элчиси ТВни дезинформацияда айблади

Суриянинг Франциядаги элчиси Ламия Шакур Франция телевидениесини ёлғон хабар тарқатганликда айблади.

Ламия Шакурга кўра, телевидение уни элчиликдан сиëсий сабабга кўра кетди, дея ëлғон хабар тарқатган.

Сешанба оқшомида Шакур Башар Асад портрети олдида туриб олиб, BFM каналига гапирар экан¸ ўзининг элчиликдан кетиши ҳақидаги France 24 тарқатган иддаолар ëлғон, деб айтди.

Шакур: "France 24 ни маҳкамага бераман", деди. France 24 вакиллари эса¸ Шакурнинг ТВ билан телефон суҳбати чоғида Сурия расмийларининг мухолифатга ëмон муносабати боис истеъфога чиқажагини билдирганини айтишмоқда.