Ироқда АҚШ аскари ҳалок бўлди

Ироқ шимолида чоршанба куни АҚШнинг бир аскари ўлдирилди. Бу ҳақда маълумот берган АҚШ ҳарбий қўмондонлиги тафсилотларни очиқламади.

Бундан олдин Нажаф полицияси АҚШ ҳарбий патрулига қарши қўлбола бомба портлатилгани ҳақида маълум қилганди.

France-Press агентлигига кўра, 2003 йили Ироқда бошланган ҳарбий амалиëт давомида 4460 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган.

Айни пайтда Ироқда АҚШнинг 45 минг кишилик харбий қўшини мавжуд.