Июнь воқеаларидан кейинги Ўш. 2011 йил, 11 июнь

Навоий кўчасидаги гўшт дўконида савдо чаққон бўлмаса-да, гўшт бор

Навоий кўчасида яшовчи отахон

Бу қизалоқлар ўтган йил оналари ва бувилари билан ўз кўчаларини тарк этишган эди

Сулаймон тоғининг пастидаги Навоий кўчасида оралиқ уйлар қурилди, аммо доимий яшаш жойлари қурилишидан дарак йўқ

Ўшликлар ёнган уйи ёнида ўрик шарбати ва айрон сотишни бошлашган.

Навоий кўчасида одамлар ўзлари қурилишни бошлаб юборишди

6 ойдан буён Навоий кўчасида тикувчилик маркази иш фаолияти олиб бораётир

Муножотхон уйининг ёнидан узоққа кетмайди.

Навоий кўчасининг ёш авлоди

Бешик устаси Эгамберди аканинг бешиклари ёнган уй ёнида ажралиб туради

Ўзбек қизлари нон сотишмоқда

Ўшнинг нон, патирлари

Тешиктош кўчасида доимий уй қурилиши кечикаетганидан одамлар ҳавотирда

Тешиктошлик аёл тунука билан қоқиб ташланган ёнган уйи ёнида

Тешиктошлик оралиқ уйи ёнида ёз ўтиб кетаётганидан ҳавотирда.

Ўтган йилги воқеалардан ўшлик болалар қўрқиб қолган

Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлигидан Ўшда фақат шу ёзув бор

Ўш туманининг Жийдали қишлоғида бу ёзувлар ҳали анча вақт ҳотира бўлиб қолади