Қандаҳорда 15 киши портлаш қурбони бўлди

Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 15 киши нобуд бўлди.

Ички ишлар вазирлиги ҳужум Қандаҳор вилоятининг Арғандоб туманида шанба куни амалга оширилганини хабар қилди.

Вазирлик ҳужум оқибатида яна бир киши яраланганини билдирди.

Ички ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотдан ҳужум ким томонидан амалга оширилгани маълум қилинмаган.